Моуриньо: Чемпионлик учун асосий номзод бу - "Челси", чунки у чемпион

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи  Жозе Моуриньо Лондоннинг “Челси” жамоасини премьер-лига ғолиблиги учун асосий номзод сифатида қайд этди.

“Ҳозир ҳамма “Челси” ўзининг асосий ярим ҳимоячисини сотиб юборди деб айтмоқда. Аммо, унинг ўрнига Бакайоко ваДринкоутер каби футболчиларни сотиб олган бўлса, у ҳолда муаммо нимада?  Муаммо - футболчи сотсангу, ўрнига янгисини сотиб олмасанг, ана шу муаммо.

Эҳтимол, “Челси” ўтган мавсумдагидан ҳам кучлироқ бўлгандир. Очиғи, АПЛдаги кучли еттиликда юрувчи жамоаларнинг барчаси етарлича кучга эга, уларнинг моддий томони ҳам ҳар қандай соврин учун курашишга етади, хатто Чемпионлар лигаси ва Европа лигасини ҳам.

Менинг назаримда амалдаги чемпион ҳамиша фаворит ҳисобланади, чунки у чемпионда. Лекин бу “Челси” чемпионликни ҳимоя қила олади дегани эмас. Шунчаки чемпион ўз-ўзидан келгуси мавсумда ҳам фаворит ҳисобланади ҳолос”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” дастлабки турда кутилмаганда ўз майдонида “Бёрнли”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!