Моуриньо Де Хеанинг “МЮ” қолишига умидвор


“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо келаси мавсум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Давид де Хеа ўрнини Серхио Ромеро эгалламайди.

– Мен мавсум охирида Де Хеа жамоани тарк этгандан сўнг Ромеро унинг ўрнини эгаллайди деган фикрдан йироқман. Чунки Давид ҳеч қаерга кетмайди. Бизга икки нафар тажрибали дарвозабон ва битта ёш иқтидорли посбон зарур. Давид – бу Давид, Серхио – бу Серхио. Испания ва Аргентина терма жамоалари дарвозабонлари аниқ. Уларнинг битта жамоада ўйнаётганидан хурсандман. Умид қиламанки, Европа Лигаси финалида Ромеро ўйнайди. Бу борада муаммо бўлмайди, – дейди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!