Моуриньо Доннаруммани "Манчестер Юнайтед"да кутмоқда

 

"Манчестер Юнайтед"нинг асосий дарвозабони Давид де Хеа келажакда бу жамоада қолиш таклифига аниқ жавоб бера олмади. Испания терма жамоаси дарвозабони ёзда "Реал"га ўтиб кетиши мумкин.

Шунинг учун Жозе Моуриньо янги дарвозабон қидира бошлади ва "Милан" билан шартнома тузишга шошилмаётган Жанлуижи Доннаруммани Манчестерга таклиф этмоқда.

18 ёшли дарвозабонга бугунги кунда "Реал", "Ювентус", "Манчестер Сити" ва ПСЖ жамоалари ҳам қизиқмоқда.

Бироқ, Жозе Моуриньо италиялик дарвозабоннинг агенти Мино Райола билан мустаҳкам алоқа ўрнатган. Хусусан, жамоанинг бугунги кундаги тўпурари Златан Иброҳимовичнинг "Манчестер Юнайтед"га келиши ҳам Моуриньо ва Райоланинг бир бири билан ишончли муносабат ўрнатганидан далолат беради.

"Манчестер Юнайтед" Жанлуижи Доннарумма учун 40 миллион фунт беришга розилик билдиргани ҳам Моуриньонинг нияти жиддийлигини билдиради.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!