Моуриньо: “Галатасарой” Феллайнидан кўра мени қўлга киритиши осон

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Маруан Феллайнининг “Галатасарой”га ўтиши борасидаги хабарларни рад этди.

“Улар Маруанни қўлга киритишларидан, мени қўлга киритишлари осон. Уларга мураббий керак бўлса, туркларда имконият бор. Бироқ Маруан борасида… У менга жуда ҳам керак”, – деб айтиб ўтди Моуриньо.

Қайд этиш жоиз, белгиялик ярим ҳимоячининг “қизил иблислар” билан тузган шартномаси келгуси йили якунига етади.

Илгарироқ, турк ОАВда Феллайни “Галатасарой” билан шахсий шартнома бандларини келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!