Моуриньо Ибрагимовичнинг "МЮ"да қолишини истамоқда

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Златан Ибрагимовичнинг яқин вақт ичида бошқа жамоага кетмаслигини таъкидлаб ўтган.

Португалиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, бу мавсум швециялик ҳужумчи учун охиргиси бўлмайди.

mourinho_ibrahimovic

– Ибрагимович “Манчестер Юнайтед”да қолади деб ўйлайман. У келаси мавсум янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қилишимизни билади. Шу билан бирга бу унинг учун энг юқори даражадаги охирги мавсум ҳам бўлиши мумкин.  Нима бўлганда ҳам қарорни у қабул қилади. Шунинг учун кетади, деб ўйламайман, – дейди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!