Моуриньо Италиядан икки нафар зўр футболчи олиб келмоқда

 
 
Қишки трансферлар мавсумидан унумли фойдаланишни мақсад қилган "Манчестер Юнайтед" мураббийи Жозе Моуриньо Италия чемпионатида ишончли ўйин кўрсатаётган икки нафар футболчини Англияга таклиф қилмоқда.
 
Ёздан буён ишончли ҳимоячи қидираётган португалиялик мураббий "Рома"да тўп сураётган грек футболчиси Костас Манолас номзодида тўхтади. "Манчестер Юнайтед" 25 ёшли ҳимоячи учун "Рома"га 47,6 миллион фунт тўлашга рози бўлди.
 
 
Манолас "Рома"га 2014 йили "Олимпиакос"дан ўтган эди. Бу мавсумда ҳимоячи 16 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.
 
Жозе Моуриньо ярим ҳимоядаги рақобатни ошириш мақсадида "Интер" вакили Иван Перишични ҳам Манчестерга олиб келмоқчи. "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи 27 ёшли хорватиялик футболчига шахсан қизиқиш билдирмоқда ва уни олиб келиш учун пулни аяб ўтирмайди.
 
 
"Интер" билан 2020 йилгача шартномага эга бўлган Иван Перишич Италия чемпионатининг жорий мавсумида 18 та ўйинда олтита гол урди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!