Моуриньо: Жавоб баҳсида савол қолмайдиган даражада ўйнашга ҳаракат қилдик

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лигаси ярим финалида “Сельта”га қарши(1:0) баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен жамоамнинг ўйинида тўлиқ қаноатландим. Аммо натижа борасида бундай дея олмайман. Биринчи бўлимнинг ўзида биз икки, ҳеч бўлмаганда, 3 та тўп киритишимиз лозим эди. Биз ҳозир жавоб ўйинида ҳеч кимда шубҳа қолдирмайдиган даражада ўйин намойиш  этдик. Энди “Олд Траффорд”да ҳам тўлиқ куч билан ўйнашимизга тўғри келади.

Решфорд эндигина 19 ёшда. У машғулотлардан сўнг ярим соат жарима зарбаларини тепиш борасида шуғилланади ва ўз вақтини кутди. У ёшига нисбатан анча кўп меҳнат қилмоқда”, — деб португалиялик мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди BBC Sport.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!