Моуриньо: “МЮ” Европа лигасида ғолиб чиқиш учун бор кучини сарфлашга тайёр

13 апрель,2017, 17:10 458

Моуриньо: “МЮ” Европа лигасида ғолиб чиқиш учун бор кучини сарфлашга тайёр

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лигаси чорак финал доирасида бугун бўлиб ўтадиган “Андерлехт”га қарши баҳсдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Андерлехт” ўз ўйин услубига эга яхши жамоа. Бельгияликлар сафида моҳир ижрочилар бор. Мусобақанинг бу босқичидаги барча жамоаларда ўзларига бўлган ишонч жуда юқори.

Биз Европа лигасида ғолиб чиқишимиз мумкин. Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш йўлда “МЮ” бор кучини сарфлашга тайёр”, - дейди португалиялик мутахассис клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Андерлехт" ва "МЮ" жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 00:05да старт олади. 

"МЮ" де Хеани "Реал"га сотишга тайёр, агар...

"МЮ" қандай ўйнашни "Ливерпуль"дан ўргансин!