Моуриньо: "МЮ" ёзда ҳайратланарли трансферни амалга оширади

2 апрель,2017, 14:53 897

Моуриньо:

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда клуб супертрансферни амалга ошириш орқали трансфер бозорини "қайнатишини" айтди.

- Мен ёзги трансферлар мавсумида ўзимиз мўлжаллаган барча футболчиларни қўлга кирита олмаслигимизни жуда яхши тушиниб турибман, - деди Жозе Муориньо. - Мен ўзимга керакли футболчиларни олиб келиб беришларини кутиб ўтирадиган мураббий эмасман. Мен ўзимга керак бўлган ҳар қандай футболчини ўрнини боса оладиган иккинчи вариантни ҳам айтаман. Ёзда эса шов-шувли трансферлар бўлади.

Ўтган йили Жозе Моуриньо ёзги трансферлар мавсумида Златан Иброҳимович ва Поль Погбани жамоа таркибига қўшиб олишга муваффақ бўлганди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.