Моуриньо "МЮ"да Фергюсоннинг рекордини такрорлади

28 апрель, 09:50 338

Моуриньо

"Манчестер Юнайтед" Жозе Моуриньо бошқарувида ўзининг мағлубиятсиз сериялари бўйича жамоа рекордини такрорлади. Аниқроғи, кеча бўлиб ўтган премьер-лиганинг "Манчестер Сити"га қарши баҳсида дуранг ўйнаган "қизил иблислар" ўзларининг кетма-кет 24-ўйинида мағлубият нималигини билишмади.
Бу билан португалиялик мутахассис "МЮ"нинг афсонавий мураббийи Сер Алекс Фергюсоннинг ўрнатган рекордини такрорлади. Таъкидлаш керакки, манкуанликлар Фергюсон қўл остида 2010/2011 йилги мавсумда кетма-кет 24та баҳсда мағлуб бўлишмаган эди. Ўшанда Сер Алекс 24та баҳснинг 15тасини ғалаба ва қолган 9тасини дуранг билан якунлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта 2016 йилнинг 23 октябрида "Челси"дан (4:0) мағлуб бўлган Моуриньо шогирдлари мағлубиятсиз ўтказилган 24та баҳснинг 13тасида ғалаба қозонишган бўлса, қолган 11тасида муроса кўчасини танлашган.