Моуриньо "МЮ"га Месут Ўзилни олиб келади

14 март, 08:30 383

Моуриньо

 

 

"Арсенал" жамоасининг етакчи футболчиси Месут Ўзил Лондон клуби билан янги шартнома имзоламаяпти.

Ўзил "Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба олаётган маош - ҳафтасига 290 минг фунт талаб қилмоқда. "Арсенал" эса ҳеч қайси футболчига ҳафтасига 230 минг фунтан кўп маош тўламаслигини билдирган.

Бу вазиятдан Жозе Моуриньо фойдаланиб қолмоқчи. 28 ёшли германиялик футболчининг истеъдодини қадрлаётган португалиялик мураббий Ўзилни "Манчестер Юнайтед"га олиб келиш ҳаракатига тушди.

Месут Ўзил бир неча йил олдин "Реал" таркибида Жозе Моуриньо қўл остида тўп сурган.

SPORTS.uz