Моуриньо "МЮ"га бразилиялик суперфутболчини олиб келади

15 март, 13:00 723

Моуриньо

 

Таркибини кучайтиришга бел боғлаган "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансферлар мавсумида олинадиган футболчилар рўйхатига яна бир чарм тўп устасининг ногмини ёздириб қўйди.

Айни пайтда португалиялик мураббий ҳимоя чизиғидан қониқмаяпти ва асосий эътиборини мудофаа чизиғида ишончли ўйнайдиган ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда.

Ана шу заиф жиҳатни бартараф этиш учун "Манчестер Юнайтед" ПСЖда тўп сураётган Маркиньосни олиб келмоқчи.

22 ёшли ҳимоячига "Чесли", "Реал", "Барселона" ва "Интер" ҳам кўз тикмоқда.

Маркиньос ПСЖга қадар "Коринтианс" ва "Рома" жамоаларида тўп сурган. 2013 йилдан буён Париж жамоасида ўйнаяпти. Жорий мавсумда 22 та учрашувда битта гол урди.

SPORTS.uz