Моуриньо "МЮ"га янги "қурол" олади

 

"Манчестер Юнайтед"да тўпурарлик вазифасини швециялик Златан Иброҳимович маҳорат билан уддалаб келмоқда. Бироқ, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо клубнинг келажаганини ўйлаб, ёшроқ тўпурар олишни мақсад қилган.

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида "Лацио"да ўйнаётган африкалик ҳужумчи Бальде Кейтани ўз сафига чорламоқда. Италия жамоаси 21 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилган эди. Бироқ, Кейта кучлироқ клубга ўтиш мақсадида янги битимни имзоламади.

Шунинг учун "Лацио" ёзда бу футболчини трансферга қўяди. Унинг нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумда 17 та ўйинда олтита гол урган ҳужумчига "Манчестер Юнайтед"дан ташқари "Милан" ҳам қизиқмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!