Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" учун бу 3 йилда 4-финал

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Кубоги доирасида ярим финал учрашувида “Тотенхэм”га қарши беллашув (2:1) натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Биз бу ғалабага муносиб эдик. Ўйин давомида тўпга эгаллик қилишда устунлик биз томонда эди. Рақиб тўпни олиб қўйганда ҳам, биз уларни босим остида ушлаб туришга ҳаракат қилдик.

Ҳисоб 0:1 ҳолатига келганидан сўнг биз тўпни, ўйиндаги назортани йўқотдик. Аммо танаффусда жамоа билан суҳбат ўтқазиб жамоани руҳлантирдим.

Биз нима сабабдан МЮни танқидчилари кўп деган саволни ўзимизга беришимиз керак. Шуни айтишим лозимки, мавсумни иккинчи ўринда якунлашимиз қўлимиздан келади, бунинг учун 6 очко йиғишимиз даркор. Бу кўрсаткичга эришсак “Юнайтед” тарихида қолишимиз мумкин.

Танқидчиларга шуни эслатиб ўтмоқчиманки, бу 3 йил ичида 4-финал, - дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!