439

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньога ёзги трансферлар мавсуми учун 250 миллион евро ажратилади.

Miror нашрининг хабар беришича, Моуриньо МЮ клуб раҳбарияти вакили Эд Вудворд билан жамоанинг трансфер сиёсати ҳақида суҳбатлашган. Жозе ёзда клубга 5та янги футболчини олиб келишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, 55 ёшли мутахассиснинг трансфер бозоридаги мақсади қуйидагилар: “Тоттенхэм” футболчиси Тоби Алдервейрелд, “Шахтер” ярим ҳимоячиси Фред, Жоржиньо (“Наполи”) ва Сери (“Ницца”).

Нашрнинг хабар беришича, “Юнайтед” Мадриднинг “Реал” клубида тўп тепаётган Бэйл борасида музокаралар олиб боришни режалаштиришмоқда, “Ювентус” ҳимоячиси Алекс Сандро эса яқин кунларда жамоага ўтиши мумкин.

Sports.uz 2018