Моуриньо: Мен Феллайнига жим ўтиришини айтдим

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Маруан Феллайнининг шартномаси ва жароҳати ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли хавбек клуб билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Феллайни “Юнайтед” таркибида кўпроқ маош олиш истагини билдирган, хозирда у бир ҳафтада 120 минг фунт даромад топади.

­- Кеча унинг олдига бориб, “Шартномани узайтириб, жим ўтиришини айтдим. Қачон сафга қайтишинг ҳақида ўйлама” дедим.

У жамоамизга керак, олдинда 21 февральдан бошлаб Чемпионлар лигаси учрашувларида қатнашишни бошлаймиз. Эҳтимол Маруан 2-5 ҳафтагача сафдан чиқди, мен аниғини билмайман, - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради The Guardian нашри хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!