Моуриньо: Менга ғалабадан сўнг цирк қўядиганлар ёқмайди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз эҳтиросини жиловлашни яхши кўришини маълум қилди.

“Манчестер дербисидан кейинги кун ҳаммаси оддий ўтди. Менга ғалабадан сўнг сирк қўядиганлар ёқмайди. Менга мағлубиятдан  сўнг барча изтироб чекиши ҳам ёқмайди. Менга ҳиссиётларни бир маромда ушлаб туриш ёқади.

“Борнмут”га қарши ўйин қийин ўтди. Барчаси оддий бўлди. Мен Лукакунинг голини ўзи сингари нишонламадим. Чунки, мен ўз ҳиссиётларимни назорат қила оламан. Уларни камераларга ёки мухлисларга ҳар доим ҳам намойиш этавермайман”, – деб айтиб ўтди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!