Моуриньо Моратани битта қўнғироқ орқали “йўлдан урган”

11 июнь, 21:14 486

Моуриньо Моратани битта қўнғироқ орқали “йўлдан урган”

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Реал” ҳужумчиси Алваро Моратага қўнғироқ қилиб, шахсан ўзи жамоага таклиф этган деб ёзмоқда Марcа нашри.

“Менинг ёнимга кел, бу ерда сен керакли футболчи бўласан”, – деб айтиб ўтган португалиялик мураббий Моратага телефон орқали.

Илгарироқ, 24 ёшли футболчи эртага шартнома имзолаш учун Манчестер келиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.