Моуриньо: Озгина шамол ва “Ман Сити” футболчилари мувозанатни йўқотади

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Манчестер Сити”га қарши дерби олдидан ўз фикрини билдириб ўтди ва рақиб ўйинчиларини танқид қилди.

“Манчестер Сити” ўйинидан ҳайратдаманми? Жамоа яхши шаклланган ва уларнинг кўп жиҳати менга ёқади. Рақиб яхши ҳимояланади ва тўп йўқотилганда тезда ўзига келади.

“Манчестер Сити” ҳужумда тезкор, улар яхши ғояларга эга. Футболчилар ажойиб, мураббий фантастик. Аммо рақиб ўйинида менга бир нарса ёқмайди. Улар мувозанатни тез йўқотади, бироз шамол ва улар йиқилади”, – деди Моуриньо.

Португалиялик мутахассис рақиб футболчиларининг йиқилиши ҳакамларнинг эътиборини тортиш билан изоҳлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!