Моуриньо Португалиянинг учинчи лигасида юрган суперфутболчини "МЮ"га таклиф қилди

25 март,2017, 20:32 644

Моуриньо Португалиянинг учинчи лигасида юрган суперфутболчини

 

Истеъдодли футболчиларни кашф этиш бўйича мутахассис дея тан олинган "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо кутилмаган Португалиянинг қуйи лигасидан иқтидорли чарм тўп устасини топид ва уни Манчестерга таклиф қилди.

Асли "Спортинг" жамоасига тегишли бўлган туркиялик Мерих Демирэл қандай қилиб Жозе Моуриньонинг назарига тушгани кўпчиликни қизиқтирмоқда. Чунки туркиялик ҳимоячи Португалия чемпионатининг учинчи дивиўиони вакили "Алькененсе" жамоасида ўйнамоқда.

19 ёшли футболчи аслида "Фенербаҳче" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Манчестер Юнайтед" бу футболчини ёзда ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

SPORTS.uz