Моуриньо: “Реал” билан ўйнаш шараф

6 июнь, 10:17 618

Моуриньо: “Реал” билан ўйнаш шараф

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо УEФА Суперкубогида “Реал” билан тўқнаш келганидан бахтиёр эканлигини айтиб ўтди.

“Манчестер Юнайтед” учун “Реал” билан ўйнаш катта шараф. Бу биз учун ажойиб имконият. Чемпионлар лигасидаги иштирок эса айрим футболчиларим учун янги тажриба бўлади. “МЮ”нинг мавсум олди тайёргарлиги қизиқарли бўлади. Биз “Барселона” ва “Манчестер Сити” билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушамиз”, – деб португалиялик мураббийнинг сўзларини келтириб ўтди Маrcа нашри.

 Маълумот учун, Европа лигаси финалида “Аякс”ни мағлуб этгтан “Манчестер Юнайтед” УEФА Суперкубоги учун курашда “Реал” билан тўқнаш келадиган бўлди.