Моуриньо: "Реал" ва "Барселона" учун Чемпионлар лигаси февралда бошланади

13 сентябрь, 11:05 595

Моуриньо:

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби устози Жозе Моуринью кеча бўлиб ўтган “Базель”га (3:0) қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичининг илк туридан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Португалиялик мутахассиснинг сўзларига кўра қитъанинг етакчи жамоалари учун ушбу мусобақа плей-офф босқичидан бошланади.

“Реал”, “Барселона” ва “Бавария” каби клублар учун Чемпионлар лигаси февралдан бошланади. Улар ҳозир чигалёзди машғулотларини ўтказишмоқда.

Февралда, инглиз клублари “боксинг дей” асоратларидан ўзини тиклаш арафасида юрган пайтларида улар янги куч билан курашни бошлашади. Биз эса ҳозирча плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш учун курашишда давом этишимиз керак. Агар биз буни уддаласак, шундан сўнггина кучли жамоаларга қарши ўйнаб завқ олишимиз мумкин”, - дейди Моуриньо Marca нашрига берган интервьюсида.