Моуриньо: "Реал" зўр эди, "МЮ" ундай ўйналмайди

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг ўйин услуби ҳақида ўз қарашлари билан ўртоқлашди. Унинг фикрича, "Манчестер Юнайтед" ўйин услубининг асосий хусусияти - тўпни узоқ ушлаб туриш доим ҳам самара бермайди. Футболда энг асосий омил гол уриш ва ғалаба қозониш.

- Одамларнинг аксарияти голлар сони тўпни жамоада ушлаб туриш миқдорига боғлиқ эмаслигинии тушинмайди, - деди Жое Моуриньо. - Кўпчилик асосий мақсад гол уриш ва ғалаба қозониш эканини унутиб қўймоқда. "Реал" мен бошқарган пайтда бир мавсумда 121 та гол уриб тарихий рекорд ўрнатган. Ўша жамоа энг тезкор бўлган.

Моуриньо "Манчестер Юнайтед" тезкор ўйин кўрсатолмаслигини бу жамоада катта тезликка эга футболчиларнинг йўқлиги ва аксарият ўйинчилар майдондаги устунлигини кўрсатиш учун тўпни ўзида ушлаб туришни хуш кўриши билан изоҳлади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!