Моуриньо "Реал"га қарши баҳсда асосий таркибнинг ярмидан фойдалана олмайди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо бугун бўлиб ўтадиган УЕФА Суперкубоги баҳсида жамоанинг 6 нафар футболчиси хизматидан фойдалани олмаслигини маълум қилди.

Олдинда турган учрашувда Фил Жонс, Эрик Байи ва Фосу-Менсалар майдонга туша олишмайди. Чунки, Тим ижара асосида жамоани тарк этади.

Шунингдек, узоқ муддатли жароҳатлар сабаб, Люк Шоу, Эшли Янг ва Маркос Рохо ҳам бу ўйинни ўтказиб юборади. Қолган барча футболчилар соғлом. Бундан ташқари, Матич ҳам бор, аммо у ҳам бошқалар каби ўйнай оладиган даражада эмас, – дейди Моуриньо ўйин олдидан тагкиллаштирилган матбуот анжуманида.

Қайд этиш лозим, Жонс ва Байилар олдинда турган баҳсни дисквалификация сабаб ўтказиб юборишда, Матич мавсумолди баҳсларида “қизил иблислар” сафида атиги 45 дақиқа майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!