Моуриньо: Умид қиламанки Венгер “Арсенал”да қолади

7 май, 13:48 222

Моуриньо: Умид қиламанки Венгер “Арсенал”да қолади

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо премьер-лиганинг бугун бўлиб ўтадиган “Арсенал”га қарши баҳси олдидан “канонирлар” бош мураббийи Арсен Венгер ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен барча мураббийлар билан ҳамдардман. Чунки, биз ҳаммамиз бир ҳил қийин ҳолатларни бошдан ўтказамиз.

Футбол ўзгармоқда ва шу сабаб биз бир жойда узоқ вақт ишлай олмаймиз.  

Аммо, умид қиламанки Венгер “Арсенал”да ишлашда давом этади. Венгерни барқарор жамоа шакллантира олган сўнгги мураббий деб ҳисоблайман”, - дейди португалиялик мутахассис Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Англия премьер-лигасининг 36-туридан ўрин олган “Арсенал” ҳамда “МЮ” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да старт  олади.