Моуриньо: Венгер бир жамоани 20 йил бошқарган сўнгги мураббийдир
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо бундан буён жаҳон футболида ҳеч бир мутахассис бир жамоани узоқ муддат бошқара олмаслигини маълум қилди.
- Бизнинг давримизда ҳеч қайси мураббий бир жамоада 20 йил ишлай олмайди, - деди Жозе Моуриньо. - Арсен Венгер 20 йилдан ортиқ ишлаган сўнгги мураббий бўлади. У "Арсенал"ни тарк жтган кундан бошлаб узоқ муддат ишлаган мураббий қолмайди. Энг узоғи 10 йил ишлаши мумкин холос.
Арсен Венгер "Арсенал"ни 1996 йилдан буён бошқариб келмоқда.
Фикрлар