Моуриньо: Заҳирада ўтириш, бу дунёнинг охири дегани эмас

“Манчестер Юнайтед” устози бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Поль Погбанинг “Хаддерсфилд”га қарши учрашувда  (2:0) ассосий таркибга нима сабабдан киритлмаганини шарҳлаб ўтди.

24 ёшли хавбек баҳснинг 65-дақиқасида Жесси Лингардни алмаштирди.

- Бир неча ўйинчиларни алмаштирганим бу жазолаш дегани  эмас, чунки агар мен футболчиларни жазога тортсам, мени ҳам худди шу тариқада жазолаш керак. Биз бир жамоамиз, ғалаба қозонишимиз ва мағлубиятни ҳам бир жамоа бўлиб қабул қиламиз.

Шуни таъкидлашим каракки, Поль – ажойиб ўйинчи ва дунёнинг истеъдодли ярим ҳимоячиларидан биридир. Аммо заҳира ўриндиғидан жой олиш, бу дунёнинг охири дегани эмас.

Бу вазиятда мен ёш футболчини майдонга туширишга қарор қилдим ва Поль буни тўғри тушунди, ­- дея Моуриньонинг сўзларини келтиради ESPN нашри.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!