Моуриньо бир шарт эвазига Давид де Хеани «Реал»га берадиган бўлди

 

Ҳозирги дарвозабон Кейлор Наваснинг ўйинидан қониқмаётган “Реал” раҳбарияти ёзда тажрибали дарвозабон олади. Мадридликлар анчадан буён “Челси” вакили Тибо Куртуа ва “Манчестер Юнайтед” посбони Давид де Хеага оғиз солмоқда.

Де Хеанинг ўзи “Реал”га ўтишни истамоқда. Бу трансферга қайи чиқаётган Жозе Моуриньо дарвозабронни Мадридга қўйиб юборишга рози бўлди ва “Реал”га бир шарт қўйди.

Унга кўра, Моуриньо “Реал” дарвозабон учун 61 миллион фунт тўлаши ва бу трансфер ичида бразилиялик таянч ярим ҳимоячиси Каземирони “Манчестер Юнайтед”га жўнатишни талаб қилди. Каземиро фаолиятини якунлаш арафасида турган Майкл Кэррикнинг ўрнини эгалаши кутилмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!