Моуриньо бошчилигидаги "МЮ" яна бир антирекорд ўрнатди

18 май, 11:55 394

Моуриньо бошчилигидаги

Хабарингиз бор, кеча “Манчестер Юнайтед” премьер-лиганинг 37-турида “Саутгемптон” меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Бу билан эса “қизил иблислар” АПЛ тарихидаги ўзларининг энг ёмон кўрсатгичларидан бирини қайд этишди. Гап шундаки, “МЮ” мусобақанинг сўнгги тури олдидан жорий мавсум бор йўғи 17та баҳсда ғалаба қозонди. Бу эса ўтган йилги натижадан ҳам паст кўрсатгичдир. 2015/16 йилги мавсумда “МЮ” премьер-лиганинг 19та учрашувида ғалаба қозонишни уддалаган эди.

Бундан ташқари Жозе Моуриньо бошчилигидаги манкуанликлар 1992 йилдан буён илк бор бир мавсумда 15 марта дуранг қайд этишди.