Моуриньо дарвозага қандай турди? (видео)

  • 4 сентябрь, 2017, 11:46
  • 0

Аввал хабар берганимиздек “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо футбол ҳамда шоу-бизнес юлдузлари ўртасида кечган баҳсда дарвозани қўриқлади. Учрашув Лондондаги “Лофтус Роуд” стадионида кечди.

54 ёшли португалиялик мутахассис Алан Ширер бошқарувидаги футбол юлдузларидан иборат жамоада Дэвид Жеймснинг ўрнида дарвозани қўриқлади.

Шоу-бизнес юлдузларидан иборат жамоага эса Лес Фердинанд мураббийлик қилди.
Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан ниҳоясига етди.

Пенальтилар сериясида эса футбол юлдузлари жамоаси 3:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Португалиялик мураббий пенальтини аниқ амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!