Моуриньо жамоаси ўйинидан қониқди, аммо, натижадан эмас

5 май,2017, 12:50 485

Моуриньо жамоаси ўйинидан қониқди, аммо, натижадан эмас

Хабарингиз бор кеча УЕФА Европа лигасининг ярим финал босқичидан ўрин олган "Сельта" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари баҳси бўлиб ўтди. Ўйин 0:1 ҳисобида "қизил иблисларнинг" ғалабаси билан якунланди. Учрашувдан сўнг "МЮ" бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Мен бугунги ўйиндан тўла қониқдим, аммо, натижадан эмас. Биз бугун камида 2-3 марта рақиб дарвозасини ишғол этишимиз мумкин эди, бироқ, буни уддалай олмадик. Жамоам бугун ажойиб ўйин кўрсатди ва бу босқичда барчасига нуқта қўйиши ҳам мумкин эди. Афсуски, бу амалга ошмай қолди. Энди "Олд Траффор"да ғалаба қозонишимиз керак", - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "МЮ" ва "Сельта" жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси 11 май куни "Олд Траффорд" стадионида бўлиб ўтади. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.