Моуриньо келгуси мавсумда ҳам Рунини жамоада олиб қолмоқчи

25 май,2017, 16:05 614

Моуриньо келгуси мавсумда ҳам Рунини жамоада олиб қолмоқчи

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньонинг сўзларига кўра, Уэйн Руни кеча бўлиб ўтган “Аякс”га  (0:2) қарши баҳсга тайёр эди. Бироқ, португалиялик мутахассис уни майдонга туширишга ҳожат қолмаганлигини айтди.

“Уэйн кечаги баҳсга тўлиқ тайёр эди. У бизнинг хавфли қуролимиздир. Бироқ, ҳисоб 2:0га етганидан сўнг ҳужум чизиғини кучайтиришга ҳожат йўқ эди.

Руни келгуси мавсумни ҳам “Манчестер Юнайтед”да ўтказиши мумкин. У биз учун керакли футболчи. Агар у жамоада қолса, бундан ҳурсанд бўлар эдим”, - дейди Моуриньо Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Қайси жамоалар ЕЧЛни гуруҳ босқичидан бошлайди?>>>

"МЮ" Европанинг 3та энг муҳим турнирида ғолиб бўлган 5-жамоа бўлди>>>