Моуриньо нима учун Рохога банан берганини ошкор қилди

17 март,2017, 11:00 755

Моуриньо нима учун Рохога банан берганини ошкор қилди

 

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо “Ростов”га қарши (1:0) нимчорак финал жавоб ўйини давомида клуб ҳимоячиси Маркос Рохога банан берганди.

Ўйиндан кейин португалиялик мутахассис нима учун аргентиналик футболчига банан берганини маълум қилди.

“Агар умрингиз давомида чарчоқ аломатларини сезган бўлсангиз, организим нима талаб қилишини билишингиз керак. Розо банан сўради ва бу кулгули эмас. Бу футболчига ҳурмат билан қараш керак”, – деди Моуриньо.