Моуриньо қаттиқ афсусланмоқда

1 апрель,2017, 06:58 620

Моуриньо қаттиқ афсусланмоқда

 

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ушбу клубга келганидан кейин айрим қарорлар борасида хато қилганини тан олди. Хусусан, португалиялик мураббий жамоадаги футболчилар билан муносабатда ҳам хато қилганидан афсусда эканини билдирган.

Жозе Моуриньо тажрибали ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгерга нисбатан адолатсизлик қилгани учун футболчидан узр сўради.

- Швайнштайгер мен узўр сўрашим керак бўлган футболчилар тоифасига киради, - деди Жозе Моуриньо. - Мен унга адолатчизлик қилиб қўйдим. Вақтида ўйнатмадим ва кеитишига йўл қўймади. У ҳақиқий профессионал. Мен унга нотўғри муносабатда бўлганимдан афсусдаман. Уни соғинаман.

Моуриньо келганидан кейин асосий таркибдан четлатилган Бастиан Швайнштайгер анча муддат сабр билан унга имконият берилиши кутди. Бироқ амалда бундай бўлмади.

Бастиан Швайнштайгер МЛС лигаси вакили – “Чикаго Файр” клубига ўтиб кетди.

SPORTS.uz