Моуриньо суперфутболчини "МЮ"га олиб кетгани шахсан ўзи келди

25 март,2017, 12:25 861

Моуриньо суперфутболчини

 

 

Ажойиб истеъдод эгаларини бир жамоага жамлашни хуш кўрадиган "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо 2018 йилги жаҳонт чемпионатининг саралаш турнири доирасидаги Хорватия - Украина терма жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун Загребга келди.

Аслида португалиялик мутахассисни бу терма жамоаларнинг ўйини қизиқтиргани йўқ. Моуриньо Загребга "Интер" ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Перишични "Манчестер Юнайтед"га ўтишга кўндиргани келгани ойдинлашди.

Англияликлар бу футболчи учун 40 миллион евро беришга тайёр. Бундан ташқари Моуриньо "Интер" раҳбарлари билан яхши муносабатда.

Перишич жорий мавсумжа 33 та учрашувд тўққизта гол урди ва еттита голли пас узатди.

SPORTS.uz