Моуриньо ва Конте "Ювентус" юлдузини талашмоқда

24 март, 18:20 489

Моуриньо ва Конте

 

 

Ёзги трансферлар мавсуми яқинлашган сари гранд клубларнинг янги ўйинчиларни олиб келиш ҳаракатлари ҳам анча жадаллашиб қолди. Айниқса, Англия премьер-лигасининг гранд клублари амалга оширишга ҳаракат қилаётган трансферлар кўплаб мухлису мутаахссислар эътиборида турибди.

Англия чемпионати пешқадами "Челси" ва унга рақобат қила олмаё қолган "Манчестер Юнайтед" мураббийлари "Ювентус"да порлаган футболчси Клаудио Маркизиони талашмоқда.

Маълумотларга қараганда, "Челси" бош мураббийи Антонио Конте собиқ шогирдига телефон қилиб, режасини айтган. Жозе Моуриньо ҳам ҳамкасбидан қолишмоқчи эмас.

Клаудио Маркизио етти йилдан буён "Ювентус"да тўп сурмоқда. Шу кунгача Турин клуби учун 358 та ўйин ўтказган ярим ҳимоячи ҳамон жамоанинг энг керакли футболчиларидан ҳисобланади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.