Моуриньо ёзда Погбанинг кетишига қарши эмас

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбани ёзги трансферлар вақтида сотишга қарши эмас, дея хабар беради Daily Mail нашри.

Ҳозирда футболчи ва мураббий ўртасидаги муносабатлар кескинлашган, шунинг учун Моуриньо ёзда Погбанинг кетишига қарши эмас.

Айни дамда франциялик ярим ҳимоячига ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда ва ҳаттоки, парижликлар музокараларга ҳам киришган.

Поль Погба “қизил иблислар” сафида иккинчи мавсумни ўтказмоқда. Бу мавсум у АПЛда 22 ўйинда майдонга тушиб, 5 гол ва 9 голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!