Моуриньонинг қаҳри қайнади

14 ноябрь,2016, 16:04 769

Моуриньонинг қаҳри қайнади

"Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуриньога оид яна бир маълумот ошкор бўлди. 

Португалиялик мутахассиснинг шогирдларидан бир гуруҳи "Челси" қарши ўтказилган ва 0:4 ҳисоби қайд этилган учрашув арафасида Моуриньонинг ғазабига дучёр бўлган. Журналистлар суриштирувида ойдинлашган бу воқеада тўрт футболчи Лондон меҳмонхоналаридан бирига Манчестердан сартарош чақиртирган.

Улар орасида асосий таркиб аъзоси Маркос Рохо ва захирадашги дарвозабон Серхио Рамеро бўлган. Буни билиб қолган Жозе Моуриньонинг ғазаби қайнади. Унинг фикрича, учрашув  арафасида ҳамма футболчи бор эътиборини ўйинга тайёргарликка қаратиш керак. 

Бир томондан Моуриньо ҳақ бўлиб чиқди. Чунки "Челси" футболчилари "МЮ"ни янчиб ташлади. 

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.