Моуринью: Англия жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг фикрича Англия терма жамоасида Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш имконияти мавжуд.

“Англияда жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиши учун имконият бор. Боиси, айни дамда таркибда жуда маҳоратли футболчилар йиғилган. Тарркибда турли ёшдаги ва турли қобилиятларга эга футболчилар мавжуд. Уларнинг кўпчилиги ўз жамоаларида етакчи ҳисобланишади ва аксарияти Чемпионлар лигасида ўйнашади. Шундай экан Англияда нимагадир эришиш учун барчаси мавжуд”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ўтган ҳафта ФИФА кунларида Германия ҳамда Бразилияга қарши 2та ўртоқлик ўйини ўтказди ва ҳа иккаласида ҳам 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!