Моуринью "Интер"даги антирекордини МЮда ҳам такрорлади

Хабарингиз бор кеча “Манчестер Юнайтед” клуби Англия премьер-лигасининг 21-турида “Саутгемптон”га қарши баҳс олиб борди ва якунда 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Шу тариқа Жозе Моуринью бошқарувидаги жамоа 2010 йилдан буён илк марта кетма-кет 3та баҳсда ғалаба қозона олмади. Айтиш лозимки, португалиялик мутахассиснинг бу борадаги антирекорди “Интер”ни бошқарган даврига тўғри келади. Ўшанда Моуриньо бошқарувидаги жамоа кетма-кет 3та ўйинда дуранг қайд этган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳисобида 44 очко мавжуд бўлган МЮ айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!