Моуринью Марсьялни Ракитичга алмаштиришга тайёр

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуринью “Барселона” ярим ҳимоячиси Иван Ракитични “Олд Траффорд”да кўришни жуда ҳам истамоқда ва бунинг учун жамоа ҳужумчиси Антони Марсьялдан воз кечишга тайёр. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Каталония супер клуби 21 ёшли Марсьялнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўз навбатида Моуринью ушбу трансферга қарши эмас, фақат бунинг эвазига МЮга 29 ёшли Ракитични беришларини сўрамоқда.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси аъзоси жорий мавсум АПЛда жами 6та учрашувда иштирок этди ва ушбу баҳсларда ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!