Моуринью Мхитарянни Лондонга олиб кетмади

«Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян премьер-лиганинг 15-турида “Арсенал”га қарши ўйинда майдонга туша олмайди.

Manchester Evening News нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар устози Жозе Моуринью 28 ёшли арманистонлик футболчини Лондондаги баҳсга олиб кетмаган. Шунингдек Эрик Байи, Фил Жонс ва Маруан Феллайни каби футболчилар ҳам жароҳати сабаб “Арсенал”га қарши баҳсни ўтказиб юборишади.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 22:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!