Моуринью Погбанинг 3 ойга сафдан чиққани ҳақидаги хабарларни сафсата деб атади

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуринью бир қатор инглиз ОАВларининг Поль Погба 3 ойга сафдан чиққани ҳақидаги хабарларини рад этди.

“У 12 ҳафтага сафдан чиқдими ёки 12 кунгами буни билмайман. Ҳар қандай миш-миш ёлғон ҳисобланади. Хатто, биз ҳам унинг қачон соғайиб майдонга қайтишини билмаймиз. Клубдаги ҳеч бир одам Погбанинг соғайиши учун 12 кун ёки 12 ҳафта кераклиги ҳақида айтмаган. Шундай экан барча миш-мишлар ғирт сафсата”, - дейди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!