Моутиньо Португалия термаси тарихига кирди

24 июнь, 21:00 424

Моутиньо Португалия термаси тарихига кирди

Айни дақиқаларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Зенит-Арена” стадионида Португалия хамда Янги Зеландия терма жамоалари Конфедерациялар кубоги 3-тури доирасида ўзаро ҳисоб-китоб қилмоқда.

Ушбу ўйин португалиялик Жоау Моутиньо учун терма либосидаги 100-ўйини сифатида тарихда қолди. Эътиборлиси, Моутиньо Португалия термасида 100 лик  довонига етган ва ундан ошган бешинчи футболчи сифатида тарихда қолди. Унга қадар Криштиану Роналду(142), Луиш Фигу(127), Фернанду Коуту(110) хамда Нани(109)лар Португалия сафида 100  дан ортиқ ўйин ўтказган эдилар.

Айни пайтда эса ушбу баҳсда танаффус. Биринчи бўлимдан сўнг Португалия Криштиану Роналду хамда Бернардо Силваларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.