Мўйдин Мамазулумов: Ғузорга биз ғалаба учун келган эдик

20 июнь,2017, 13:56 227

Мўйдин Мамазулумов: Ғузорга биз ғалаба учун келган эдик

Олий лиганинг 14-турида Муборакнинг "Машъал" жамоаси Ғузорда Фарғонанинг "Нефтчи" клуби қабул қилди. Баҳсда "Нефтчи"нинг дастлабки голига муаллифлик қилган Мўйдин Мамазулумов ўйин борасида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Вадим Абрамов жамоага келишидан аввал асосан заҳирада қолиб кетаётгандим. Шу сабабли ўз ўйинимни тўлиқ кўрсатишга имконият йўқ эди. Вадим Карленович жамоани ўз қўлига олганидан сўнг менга кўпроқ ишонч билдирмоқда ва ҳужумчи сифатида сўнгги икки баҳсдан бери ўз вазифамни бажаряпман. "Машъал"га қарши баҳс борасида фикр билдирадиган бўлсам, Ғузорга биз ғалаба учун келган эдик. Афсуски, дуранг натижа қайд этилди. Айтиш керакки, ғалабага жуда яқин келдик. Жамоамиз секин-аста ўзига келмоқда. Ҳали мухлисларни кўп хурсанд қиламиз. Мен бунга ишонаман, - деди  Мўйдин Мамазулумов                

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.