Мойес "Вест Хэм" дарвозасини Жо Хартга ишонмаяпти ва ...

CHERY AUTO

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби дарвозабони Жо Харт ўзининг асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.

Tecno

The Times нашрининг хабар беришича “болғачилар” устози Дэвид Мойес ўтган тур “Манчестер Сити”га қарши баҳсда Адриан Кастильонинг ҳаракатларидан мамнун бўлган ва шу боис у “Челси”га қарши АПЛнинг навбатдаги турида ҳам айнан испаниялик дарвозабонни асосий таркибда майдонга туширмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Жо Харт “Вест Хэм”га мавсум бошида “Манчестер Сити”дан ижара асосида келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида премьер-лиганинг жами 14та турида майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 30т тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!