Мойес барибир "Вест Хэм"дан кетиши мумкин

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби бош мураббийи Дэвид Мойес хатто жамоани АПЛда олиб қолган тақдирда ҳам ўз лавозимидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

“Болғачилар” раҳбарияти шотландиялик мутахассис ўрнига аллақачон бошқа мураббий топишни бошлаб юборган. “Вест Хэм” вакиллари айни дамда Рафаэль Бенитес («Ньюкасл »), Дэвид Вагнер («Хаддерсфилд Таун») ва «Уотфорд» собиқ устози Марку Силва каби мутахассислар билан музокаралар олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дэвид Мойес ўтган йилнинг кузида Славен Биличнинг ўрнини эгаллаган эди. Айни дамда унинг қўл остидаги “Вест Хэм” премьер-лиганинг ўтган 26 тур якунларига кўра 27 очко билан мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!