Мозес 3 ҳафтага сафдан чиқди

15 март, 20:00 330

Мозес 3 ҳафтага сафдан чиқди

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Виктор Мозес мушаклари билан боғлиқ жароҳати сабаб камида 3 ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки Мозес Англия кубоги чорак финалида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда жароҳат олган ва заҳирага олинган эди.
Мозес премьер-лиганинг яқинлашиб келаётган "Сток Сити"га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Нигериялик футболчининг таркибдаги ўрнини Курт Зума ёки Педро Родригес тўлдириши мумкин.

Викторнинг ФИФА кунлари якунига қадар, аниқроғи премьер-лиганинг "Кристал Пэлас"га қарши ўйинига қадар сафга қайтиши кутилмоқда.