Муай тайчиларимиз халқаро турнирда яна иккита медални термамиз ҳисобига қўшиб қўйди

22-27 июн кунлари Қирғизистоннинг Иссиқкўл шаҳрида муай тай бўйича халқаро турнир якунланди. Мазкур мусобақада иштирокчилар ёшлар ва катталар ўртасидаги баҳсларда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Ёшлар беллашувларида ҳамюртларимиз 1 олтин, 2 кумуш ва 5 бронза медалини қўлга киритган эди.

Катталар ўртасидаги муай тай қарама-қаршиликларида Суннатилло Худойбердиев 54 кг вазн тоифасида 3-ўрин билан чекланган бўлса, Шаҳбоз Мўсунов 1-ўринни эгаллаш билан бирга халқаро камар соҳибига ҳам айланди.

Шундай қилиб, терма жамоамиз турнирда жами 2 олтин, 3 кумуш ва 6 бронза билан тақдирланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!