Муайтайчи қизимиз Осиё чемпиони бўлди (видео)

 

Олмалиқ шаҳрида K-1 йўналиши бўйича ҳаваскорлар ўртасида ўтказилган Осиё очиқ чемпионатида Муножат Рашидова чемпионлик унвонини қўлга киритди.

- Мусобақада Ўзбекистон, Россия, Афғонистон, Қозоғистон ва Тожикистон спортчилари иштирок этди, - дейди Муножат Рашидова SPORTS.uz ахборот портали мухбирига. - Мен ярим финалда афғонистонлик рақибамни енгидим ва финалда ўз ҳамюртимдан устун келдим.

Истеъдодли муайтайчимизнинг Осиё очиқ чемпионатидаги жангларидан олинган видеолавҳаларни қуйида томоша қилинг!

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!